"Интер" ёзда уч нафар футболчи сотиб олмоқчи
20 мар 2020 00:57
Янгиликлар
"Интер" ёзда уч нафар футболчи сотиб олмоқчи
"Интер" раҳбарияти келгуси ёзда жамоани камида учта янги футболчи билан кучайтириш ниятида.
Манбанинг хабарига кўра, "Интер" жамоаси бош мураббийи Антонио Конте таркибни "Челси" форварди Оливье Жиру, "Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенс ва "Тоттенхэм" марказий ҳимоячиси Тоби Альдервейрельд билан кучайтирмоқчи.
Хабар қилинишича, "Интер" учун устувор вариант - бу 33 ёшли Журу. Чунки, унинг Лондон клуби билан тузган амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди.
Шунингдек, Мертенс эркин агент сифатида "Интер" сафига қўшилиши мумкин.
Алдервейрелднинг "Тоттенхэм" билан шартномаси 2023 йилгача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг 25 туридан кейин "Интер" 54 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. Италия чемпионати коронавирус пандемияси туфайли 3 апрелга қадар тўхтатилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар