
Gazzetta dello Sport нашрининг хабар қилишича, миланликлар футболчи учун 15 миллион евро тайёрлаб қўйганлар.
Аммо, "шаҳарликлар" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Туре масаласидаги ҳар қандай таклифларга рад жавобини беришларини айтиб ўтган.
Туре ушбу мавсумда "шаҳарликлар" сафида 29 ўйинда майдонга тушишга муваффақ бўлди.