"Интер" январдаги илк трансферини тайёрламоқда

Sherzod Nurmatov
17 окт 2023, 10:15
"Нерадзурри" таркибни кучайтириш устида ишлаяпти.

"Интер" "Монца" ярим ҳимоячиси Андреа Кольпанини сотиб олиш устида ишламоқда, деб хабар берди "Tuttosport". "Нерадзурри" футболчи учун таклиф тайёрламоқда.

Италиялик футболчи "қора-кўклар"нинг илк қишки трансферига айланиши мумкин. 

Кольпани "Монца"да 2020 йилдан бери тўп тепади. 24 ёшли хавбек жорий мавсум барча турнирларда 9 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Tuttosport