

“Қизил иблислар” 31 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга бир неча бор яқин келган, аммо якунда келишув амалга ошмай қоларди. Энди эса Перишич "Интер” асосий таркибидаги ўрнини йўқотди, шу туфайли раҳбарият уни бошқа жамоага қўйиб юбормошга тайёр.
Хорватиялик жорий мавсум клуб сафида 17 ўйинда қатнашиб, 2+2 натижа кўрсата олди. У ўтган мавсумни “Бавария”да ижарада ўтказган эди.



