"Интер" ва "Наполи" 50 млн. евролик футболчига даъвогар

Aslanov Jasurbek
3 янв 2019, 14:40
"Кальяри" ярим ҳимоячиси Николо Барелла "Интер" ва "Наполи" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Сардиния клуби ўз футболчисини 50 млн. еврога баҳолади.

"Наполи" футболчи борасида таклиф юборишга улгурди. Неаполликлар Барелла учун 20 млн. евро ва икки футболчи (Марко Рог ва Адам Унас)ни беришга тайёр.

Николо Барелла жорий мавсум 18та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол уришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport