"Интер" ва "Манчестер Юнайтед" ҳали ҳам келиша олишмади

Mirjalol Normatov
25 авг 2019
"Интер" ва "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Алексис Санчес борасидаги музокараларни давом эттирмоқда.

"The Mirror" хабарига кўра, Италия клуби футболчини 15 миллион еврога сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага олмоқчи. Манкунианликларга эса бу вариант маъқул келмаяпти. Улар чилиликнинг трансферидан 20 миллион евро ишлаб олишмоқчи.

Шунингдек, "Интер" футболчининг маоши борасида ҳам бироз қийинчиликка дуч келмоқда. "Интер" унга йилига 4,5 миллион евродан ошиқ маош тўлай олмайди. Шундай бўлган тақдирда "Манчестер Юнайтед" Санчесга унинг бир йиллик маоши - 40 миллион еврони тўлаб беришга тайёр турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Mirror