"Интер" "Удинезе"га қарши учрашувда "Трансформерлар" логотипи туширилган футболкаларда ўйнайди
06 дек 2023 22:10
Янгиликлар
"Интер" "Удинезе"га қарши учрашувда "Трансформерлар" логотипи туширилган футболкаларда ўйнайди
Жамоа ҳомийи бу учрашувда одатий логотипни ўзгартиришга қарор қилган.
"Интер" жамоаси "Удинезе"га қарши учрашувда "Транформерлар" логотипи туширилган футболкаларда майдонга тушади. "Интер"нинг бош титул ҳомийси бўлган Paramount+ кино платфораси ушбу учрашувда ўзининг анъанавий логотипини ўзгартиришга қарор қилган. Бунга сабаб, 8 декабрь кунидан бошлаб Paramount+ платформасида "Транформерлар" фильмининг янги қисми намойиш қилинади.
"Интер" клуби шу турдаги футболкаларни маълум ҳажмда сотувга чиқаради. Футболкаларнинг бир қисми эса Милан шаҳридаги шифохонанинг педиатрия бўлимидаги болаларга тақдим қилинади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Фикрлар