"Интер" Тоналига қанча маош тўламоқчи?

Alisher
12 июн 2020
"Интер" "Брешиа" ярим ҳимоячиси Сандро Тоналининг трансфери устида ишламоқда.

Миланликлар 20 ёшли Италия терма жамоаси футболчисига 5 йиллик шартнома ва бонуслардан ташқари 2,5 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

Хавбек билан бўлаётган музокаралар якуний босқичга етиб қолган. Бу ҳақда италиялик журналист Нико Скира хабар бермоқда.

Олдинроқ, "Интер" Тонали учун 50 миллион евро талаб қилаётган "Брешиа" билан музокаралар ўтказаётгани ва уни 30 миллион еврога харид қилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira