"Интер" Спаллетти ва Икардини олиб қолади

Tolibjon Qosimov
22 май 2018
"Интер" хўжайини Чан Чиндонгнинг ўғли Стивен Чан жамоанинг Чемпионлар лигасига чиққани ҳақида гапириб ўтди.

"Энг аввало, борини берган мураббийлар штаби, футболчилар ва мухлисларга раҳмат айтаман. Жамоа истаган натижасини қайд этди. Жамоа бунга эришиш учун бор кучимизни бердик.

Бу "Интер" учун бурилиш нуқтасими? Йўқ, бурилиш нуқтаси мавсум бошида, биз Спаллеттини танлаганимизда ва керакли ўйинчиларни олганимизда бўлган.

Бундан кейин ҳам Спаллетти билан ишлаймизми? Бу саволга ҳатто ўрин ҳам йўқ. Ҳудди шу нарса Икардига ҳам тегишли", - деди Стивен Чан.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport