

Манбанинг хабарига кўра, 29 ёшли камерунлик футболчига Милан клуби қизиқиш билдирмоқда ва унинг Англия жамоасидаги ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Онана 2022/23 йилги мавсумда "нерадзурри" шарафини ҳимоя қилган.
Посбон 2024/25 йилги мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 50 ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол ўтказиб юборган ва 11 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



