«Интер Майами» Месси ва Бускетснинг тақдимотини ажойиб тарзда ташкил этди

Alisher
17 июл 2023, 08:57
Бугун тунда Майамида Лионель Месси ва Серхио Бускетсларнинг янги жамоадаги тақдимотлари бўлиб ўтди.

Мухлислар билан тўлган аренада «Интер Майами» раҳбарияти футболчиларга рақамлари туширилган либосларини тантанали тарзда тақдим этишди. Месси янги жамоасида 10-рақамда ҳаракат қиладиган бўлди. Испаниялик футболчи эса 5-рақамни ўзиники қилиб олди. 

Эслатиб ўтамиз, «Интер Майами» ҳар икки футболчи билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›