"Интер" Линделёфга қизиқмоқда

Alisher Ostonov
29 янв 2023
"Интер" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Виктор Линделёфга қизиқиш билдирмоқда.

Италия клуби 28 ёшли швед билан тез орада жамоадан кетиши мумкин бўлган Милан Шкриньярнинг ўрнига шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Линделёф 2017 йилдан бери "Манчестер Юнайтед"да ўйнайди. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ўйинчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Линделёф жорий мавсум барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: GIFN