"Интер" Лаутарони ёзда сотишга тайёр. Дибала, Скамакка ва Дэвид - унинг ўрнига номзодлар

Alisher
18 фев 2022, 17:34
"Интер" ҳужумчи Лаутаро Мартинеснинг сотуви бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Аргентиналик кўплаб клубларга қизиқ, аммо у Чемпионлар Лигасида 13та ўйиндан бери гол ура олмаяпти. Шу сабаб "нерадзуррилар" Лаутарони ёзда сотишга тайёрлар.

"Интер" Мартинеснинг ўрнига уч форварднинг номзодини кўриб чиқмоқда. Миланликларнинг бош трансфер мақсадларидан бири - "Сассуоло"дан Жанлука Скамакка.

Италия чемпиони шунингдек "Ювентус"дан Пауло Дибала ва "Лилль"дан Жонатан Дэвидга қизиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›