"Интер" Лаутаро учун "Барселона"дан камида 90 миллион евро ва бир ўйинчи сўрамоқда

Alisher
15 май 2020, 15:36
"Барселона" ва "Интер" ҳужумчи Лаутаро Мартинеснинг трансфери борасида келиша олишмаяпти.

Хабарларга кўра, Каталония клуби 22 ёшли форвард учун 80 миллион евро тўлашга тайёр бўлиб турибди.

Бу эса "нерадзуррилар"ни қониқтирмаяпти. Аргентиналик футболчининг шартномасида 111 миллион евролик товон пули белгиланган ва миланликлар чегирма қилишмоқчи эмас.

"Интер" "Барселона"дан камида 90 миллион евро ва "кўк-анорранглилар" ўйинчиларидан бирини талаб қилмоқда. Гап ҳимоячи Нелсон Семеду ва Хуниор Фирполар ҳақида кетмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›