"Интер" Лаутаро Мартинес учун "Барса"дан Антуан Гризманни сўрамоқда

Alisher
15 фев 2020, 15:45
"Интер" жамоа форварди Лаутаро Мартинесни "Барса"га қўйиб юбориш учун каталониялик ҳужумчиси Антуан Гризманни сўрамоқда.

22 ёшли аргентиналик ўйинчи ватандоши Лионель Месси билан ўйнаш мақсадида "кўк-анорранглилар" таркибига ўтмоқчи.

Мартинеснинг шартномасида Италиядан бўлмаган клублар учун 11 миллион евро миқдоридаги товон пули белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Лаутаро жорий мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 1та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›