"Интер" Кристиан Эриксенни 10 миллион еврога баҳолади

Alisher
13 янв 2020, 18:10
"Интер" ва "Тоттенхэм" Кристиан Эриксен билан бўлаётган музокараларда келиша олишмаяпти.

Миланликлар 10 миллионни тежаб қолишмоқчи. Аввалига "Тоттенхэм" ўйинчи учун 20 миллион евро талаб қилди.

Томонлар энди 15 миллион борасида музокара қилишмоқда, аммо Милан клуби уни 10 миллионга баҳоламоқда. "Тоттенхэм" Эриксенни Лондонда ҳар қандай ҳолатда ҳам қолмаслигини тушунмоқда.

Даниялик "Интер" билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олди. Унга кўра, Эриксен бир мавсум учун 7,5 миллион евро олади. Битим эса 2024 йилга қадар имзоланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gazzetta.it