“Интер” клуби “Ювентус” вингери учун баҳсда МЮни доғда қолдирмоқчи

Aslanov Jasurbek
22 мар 2019, 23:45
“Ювентус” яримҳимоячиси Дуглас Коста “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари эътиборини тортган.

Tuttosport’нинг хабар беришича, Миланнинг “Интер” клуби мазкур футболчини “қизил иблислар”дан олдинроқ қўлга киритмоқчи.

Бразилиялик вингерга шахсан “нерадзурри”лар раҳбари Жузеппе Маротта қизиқиб қолган. Маротта 28 ёшли футболчини клубнинг асосий ўйинчисига айлантирмоқчи.

Дуглас Коста ушбу мавсум А Сериянинг 17 баҳсида қатнашиб, битта гол ва 2 бора голли узатмани амалга оширган. Футболчининг бошланғич трансфер баҳоси 50 млн. евро атрофида баҳоланмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttosport