"Интер" Кандревани 25 млн. евро эвазига сотиб олади

Aslanov Jasurbek
28 июл 2016
"Интер" "Лацио" билан ярим ҳимоячи Антонио Кандрева трансфери борасида келишувга эришди.

Аввалига нераззурлар футболчи учун 18 млн. евро таклиф қилишди, аммо кейинроқ улар талаб қилинган 25 млн. еврони тўлашга рози бўлишди. Музокаралар бир ойдан кўпроқ вақт давом этди ва якуний қарор бугун эълон қилинади. Кандрева 31 июль куни "Интер"да тиббий кўрикдан ўтади. Унинг йиллик маоши 2,7 млн. евро ташкил этади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport