Кандрева АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
6 янв 2019
"Интер" футболчиси Антонио Кандрева фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

31 ёшли футболчига "Вест Хэм" томонидан қизиқиш билдирилмоқда. "Болғачилар" ёзда Кандревага қизиқиш билдиргандилар, аммо якунда бошқа футболчи харид қилинганди.

Ушбу мавсумда Кандрева "Интер"да кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Шу сабабдан ҳам клуб раҳбарияти футболчи борасида бошқа вариантларни ўрганиб чиқмоқда.


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: Thesun.co.uk