

Бу ҳақда “Сантос” клубининг расми сайти хабар берган. Ҳужумчи жамоа сафида ижара асосида тўп тепади. Клуб унинг ижараси учун 1,5 миллион евро тўлаб берган.
Маълумот учун, “Интер” ўзи учун омадсиз трансферга айланган Габриэл Барбозани айнан “Сантос”дан 2016 йил августида 29,5 миллион еврога сотиб олган эди.



