

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "нерадзурри" яқин вақтлар ичида 26 ёшли словакиялик билан бу борадаги музокараларни бошлайди. Ҳимоячи билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланиши кутилмоқда. Футболчининг ўзи ҳам жамоада қолишга қарши эмас.
Шкриньяр 2017 йилдан буён "Интер" таркибида ўйнамоқда. У ушбу мавсумда 5 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди.



