"Inter Cup" болалар турнири тақвими
30 май 2018 16:09
Янгиликлар
"Inter Cup" болалар турнири тақвими
Турнир фестивал мақомида бўлиб унда 2011-2012 йилда туғилган футболчилар иштирок этади ва барча ўйинлар 31 май куни ўтказилади.
"Inter Cup" номини олган фестивалда Тошкентнинг бешта жамоаси қатнашади. Иштирокчи жамоалар: "Inter Sport", "Odil Junior", "Spartak", "JFL-Tashkent" ва "Пахтакор". Ўйинлар ЎФА сунъий майдонида бўлиб ўтади.
Мусобақа фестивал тартибида ўтказилиши боис ғолиб ва совриндорлар аниқланмайди, балки барча жамоаларга ташкилотчилар ҳамда ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилади. Мақсад эса ёш болажонларнинг футбол билан яқиндан ошно тутинишини таъминлашдир.
Қуйида ўйинлар тақвимини келтириб ўтамиз.
8:15. "Inter Sport" - "Пахтакор"
8:15. "Odil Junior" - "JFL-Tashkent"
8:50. "Spartak" - "Odil Junior"
8:50. "Пахтакор" - "JFL-Tashkent"
9:25. "Inter Sport" - "Odil Junior"
9:25. "Spartak" - "JFL-Tashkent"
10:15. "Пахтакор" - "Spartak"
10:15. "Inter Sport" - "JFL-Tashkent"
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар