UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0

Болалар футболи. Элбек Имомназаров: "Шогирдларимдан бундай натижа кутмаган эдим" Янгиликлар

Болалар футболи. Элбек Имомназаров: "Шогирдларимдан бундай натижа кутмаган эдим"

Футбол маҳорат мактаблари ўртасида ўтказилаётган "Профессионал футбол мактаблари лигаси" мусобақасида 2006 йилда туғилган ўйинчилардан иборат Жиззах жамоаси турнир давомида ўйини билан мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Бу борада Жиззах 2006 жамоаси мураббийи Элбек Имомназаровнинг фикрлари билан қизиқдик. Маълумот ўрнида Жиззах 2006 жамоаси гуруҳ босқичида Қорақалпоғистон ва Самарқанд билан 0:0, 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этган бўлса, Навойи вилоятининг худди шу ёш тоифасидаги жамоаси 3:0 ҳисобида таслим этилди. 1/4 финалда эса Тошкент вилояти 2:1 натижаси билан мағлуб этилди.

"Турнир ҳақида гапирадиган бўлсам, бундай нуфузли, ташкилотчилик юқори бўлган турнирда бу ёшдаги жамоамиз илк бор иштирок этди. Ҳаяжон бўлиши табиий. Биринчи турда болалар ўз ўйинини топа олишмади. Фикримча бу ҳаяжондан. Дастлабки турда қийин ўйин ўтказдик. Қорақалпоғистон Республикаси била дуранг натижа қайд этишди. Мазкур учрашувдан сўнг болалар билан гаплашиб олдик. Руҳий жиҳатдан тушунтириш ишлари олиб борилди. Навбатдаги турларга келиб жамоамиз ўз ўйинини топди, ҳаяжонлар ортда қолди. Турнирда совринли ўринларни эгалла бўлиш мумкинлигини тушуниб етишди. Гуруҳ босқичида ажойиб тарзда иштирок этишди. Мағлубиятга учрамаган ҳолда иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқдик. 1/4 финал босқичида Тошкент вилояти жамоаси билан жуда ҳам шиддатли ўйин гувоҳига айландик. Шогирдларимдан бундай натижа кутмаган эдим. Яхши ўйин кўрсатишди. Футболда кучли жамоа ғалаба қозонади деб бежизга айтишмаган. Тошкент вилоятини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Кучли тўртликка кирдик. Тўғрисини айтсам, бу ўйинда болалар катта куч йўқотишди. Катта меҳнат қилишди. Меҳнатимиз самараси ўлароқ совриндорлар қаторидан жой олдик. Республикамиздан жами 14та футбол маҳорат мактаблари иштирок этишди. Мана шу жамоалар ичида нуфузли мусобақада кучли тўртликка кириш биз учун бахт. Кейинги мусобақаларда янада яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қиламиз.

23-28 ноябрь кунлари Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу турнир ҳам футбол маҳорат мактаблари ўртасида бўлиб ўтади. Муносиб тайёргарлик кўрамиз. Чемпионликни мақсад қилганмиз. Ўзбекистон чемпионатида йўл қўйган хатоларимизни кубок баҳслари бошлангунига қадар бартараф этиш устида ишлаймиз.

Карантин даврида машғулотларни онлайн тарзда олиб бордик. Болаларни йиғганимизга ҳам кўп бўлмади. Бу борада камчилик сезилди. Ўзбекистон чемпионатидаги натижа 1-2 йил ичида ўргатган нарсаларимизнинг самараси деб ўйлайман. Карантин вақтида болалар жамоавий машғулотлардан узулиб қолди. Индивидуал машқларни уйда якка тартибда бажаришди. Мусобақадан 15 кун аввал йиғилдик ва машғулотларни бошладик",- дейди Элбек Имомназаров.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика