"Интер" Брозовични сақлаб қолмоқчи

Alisher
17 ноя 2021
Миланнинг "Интер" клуби босслари жамоада Марсело Брозовични сақлаб қолишмоқчи.

"Нерадзуррилар" хорватиялик футболчига янги шартнома таклиф қилишади. Томонлар ҳафта сўнггида музокаралар олиб боришади.

Агар клуб ўйинчининг сўровларини қондира олса, шартнома катта эҳтимол билан узайтирилади. Брозович ва "Интер" ўртасидаги амалдаги битим 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Марсело жорий мавсум А Серия доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: L'Interista