

Миланликлар футболчи билан шу йилнинг 30 июнига қадар ижара шартномасини имзолашди. “Интер” ижара шартномаси якунланганидан сўнг Рафинья Алькантарани 35 млн евро эвазига сотиб олиши мумкин.
Шартномада айнан шундай банд бор. Трансфер суммасининг бонуслар ҳисобига 3 млн еврога ошиши кутиляпти. 24 ёшли Рафинья “Барселона” футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа таркибида 2011 йилнинг 9 ноябрь куни дебютини нишонлаган.




