"Интер" Бареллани "Челси"га сотишдан бош тортди

Sherzod Nurmatov
2 фев 2023, 17:57
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "Челси" "Интер" ярим ҳимоячиси Николо Бареллага қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, миланликлар Бареллани Лондон клубига қўйиб юборишдан бош тортган, чунки улар футболчини қадрлашади ва яқин орада у билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.

Барелла "Интер"га 2020 йилда "Кальяри"дан келиб қўшилганди. Жорий мавсумда хавбек миланликлар сафида барча мусобақаларда 25 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›