

Симоне Инзаги жамоаси қўшимча вақтларда "Ювентус"ни мағлубиятга учратди.
"Нерадзуррилар" 2011 йилдан бери илк маротаба Италия кубогини қўлга киритишди. Бу оралиқда жамоа мусобақа финалига етиб кела олмаганди.
Жамоа Италия кубогини қўлга киритиш бўйича (8та ғалаба) учинчи ўринда турибди. Ушбу мусобақада "Ювентус" (14) ва "Рома" (9) "Интер"дан кўп ғалаба қозона олган.



