"Интер" 19 ёшли ҳужумчига қизиқиб қолди

20 дек 2019, 01:41
Бу ҳақида gianlucadimarzio.com сайти хабар қилди.

Миланнинг "Интер" клуби "Парма"да ижара асосида тўп тепаётган Деян Кулушевски борасида "Аталанта" билан музокараларни бошлаб юборди. Миланликлар футболчи учун 35 миллион евро тўлашга тайёрлар. Агар "Аталанта" рози бўлса, 19 ёшли форвард келаси ёзда "нерадзуррилар" сафига қўшилади.

Шунингдек, Кулушевскига Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари ҳам  бефарқ эмаслар.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: gianlucadimarzio.com