

Бу ҳақда Николо Скира хабар бермоқда. Манбага кўра, клуб ва футболчи 2028 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекади ва у йилига 1,8 млн евро маош олади. Футболчининг трансфер суммаси 15 млн еврони ташкил қилади.
Ўтган мавсумда хавбек А Сериянинг 37 ўйинида қатнашиб, 5та гол ва 4та ассист қайд этди. Унинг клуби билан амалдаги келишуви 2026 йил ёзига қадар давом этади.



