UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  0 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  5 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  4 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  1 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  2 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  3 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  45 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  3

InStat. Роналдуга оид қизиқарли статистик маълумотлар Янгиликлар

InStat. Роналдуга оид қизиқарли статистик маълумотлар

"Реал" ҳужумчиси "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал илк учрашувида (3:0) ўз жамоасининг 80% голли ҳужумларида иштирок этди.

"Кекса синьора" билан ўйиндан сўнг "Реал"нинг жорий мавсум ЧЛдаги голлари сони 25тага етди, уларнинг 14тасини Роналду урган, 3тасида жамоадошига пас берган, яна 3тасида эса ассистентдан аввалги узатма муаллифи бўлган. Ўз жамоасининг голларида иштирок этиш бўйича иккинчи ўринни Лионель Месси эгаллаб турибди, у "Барселона"нинг 69% голли ҳужумларида қатнашган.

Роналду ЧЛнинг бу мавсумида битта гол учун ҳаммадан кам вақт сарфламоқда (ўртача 61 дақиқа). Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўрин "Севилья" форварди Виссам Бен-Йеддерга тегишли (75 дақиқа). Жорий мавсум Роналду Испания чемпионатида гол уриши учун ўртача 96 дақиқа керак бўляпти.

Роналду "Ювентус" дарвозасига 7та зарба берди. Португалиялик зарбалар сони бўйича таъқибчиларидан анча узоқлашиб кетган. Роналду ҳисобида 62та зарба бор, иккинчи ўрин Пауло Дибалага (33), учинчи ўрин эса Лионель Мессига (32) тегишли.

Роналду "Ювентус"га қарши баҳсда курашларда ғолиб бўлиш (10) бўйича энг яхши футболчи бўлди. Бу натижа Криштианунинг жорий мавсумдаги энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. У ҳар 90 дақиқада ўртача 4,5та курашда ғолиб бўлмоқда.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика