InStat: ПСЖ - "Реал" учрашувининг энг яхши футболчиси - Касемиро

Aslanov Jasurbek
7 мар 2018, 11:45
"Реал" ярим ҳимоячиси Касемиро ПСЖга қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувининг энг яхши футболчиси бўлди.

Бразилиялик ушбу ўйинда гол урди, тўпни илиб кетишлар бўйича етакчи бўлди ва узатмалар аниқлиги бўйича энг яхши натижани (95%) кўрсатди.

InStat маълумотларига кўра, "Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ПСЖ билан баҳсда курашлар сони (16) ва унда ғалаба қозониш бўйича (73%) етакчилик қилди.  Карвахаль кўпроқ Анхель Ди Мария (4 марта) ва Килиан Мбаппе (3) билан курашга киришди - барча вазиятларда испаниялик ғолиб чиқди.

ПСЖ футботлчилари "Реал"га қарши учрашувда 74 марта тўпни йўқотиб қўйишди - жамоанинг барча турнирлардаги энг ёмон натижаси. Жорий мавсум ЧЛда парижликлар ўртача 56 марта тўпни йўқотишган.

"Ливерпуль" "Порту" билан ўйинда биринчи марта ЧЛ баҳсида гол ура олмади (жорий мавсум). Инглизлар бор-йўғи 4та аниқ зарба беришди - уларнинг жорий мавсум ЧЛдаги энг ёмон кўрсаткичи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: InStat

Сўнгги янгиликлар

Барча ›