Instat "Ал Дуҳаил" билан ўйинда "Пахтакор" футболчиларига неча балл берди? Энг кам балл легионерда

Narzulla Saydullayev
15 апр 2022, 15:55
Кеча ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Ал Дуҳаил" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон чемпиони биринчи таймда олдинга боришига қарамай, якунда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Instat порталига кўра кечаги баҳсда "Пахтакор" сафида энг кўп баллни биринчи таймда Драган Чераннинг ўрнига майдонга тушган Икром Алибоев олди - 239. Сардор Собирхўжаев 238 баллга лойиқ кўрилди. Энг кам балл марказий ҳимоячи Алексей Ларинга берилган - 171. Майдонда кам ҳаракат қилган Азизбек Турғунбоев ва Диёр Холматовга балл қўйилмаган.

Instat бўйича "Пахтакор" футболчиларига қўйилган баллар:

Икромжон Алибоев - 239
Сардор Собирхўжаев - 238
Фарруҳ Сайфиев - 235
Сардор Рашидов - 219
Шерзод Аъзамов - 218
Ҳожимат Эркинов - 216
Оливер Шаркич - 211
Ҳожиакбар Алижонов - 197
Драган Черан - 188
Жасур Ёқубов - 185
Элдорбек Суюнов - 178
Одилжон Ҳамробеков - 178
Алексей Ларин - 171
Азизбек Турғунбоев - кам ўйнагани учун балл берилмаган.
Диёр Холматов - кам ўйнагани учун балл берилмаган.

Маълумот учун, Instat мазкур учрашувдаги энг кўп баллни кутилганидек "Ал Дуҳаил" вингери Эдмилсон Жуниорга берган - 274.




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia