

"Сизлар доим мендан бир хил нарсани сўрайсизлар. Мен фақат футболдаги ўйин ҳақида ўйлайман. Қолган саволларни клуб президенти ва агентим ҳал қилади", - дейди Инсинье.
Инсинье 2021/22 йилги мавсум "Наполи" таркибида 12та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та ассист қайд этди.
30 ёшли италияликнинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



