Инсайдер: "Триппьер “Ньюкасл”га ўтиб бўлди"
05 янв 2022 08:50
Янгиликлар
Инсайдер: "Триппьер “Ньюкасл”га ўтиб бўлди"
“Атлетико” ҳимоячиси Киран Триппьер “Ньюкасл” аъзосига айланди ва тез орада трансфер расман эълон қилинади, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, “зағизғонлар” футболчи учун 15 млн евро (+бонуслар) тўлайди. 31 ёшли инглиз аввалроқ АПЛда “Ман Сити”, “Барнсли”, “Бёрнли” ҳамда “Тоттенхем” каби клублар шарафини ҳимоя қилган.
Триппьер 2019 йил ёзида “шпорлар” сафидан 22 млн евро эвазига “Атлетико”га ўтганди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган.
Киран жорий мавсум Ла Лига ва ЕЧЛда 17 ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар