Инсайдер: Кьеллини МЛС клубига ўтди

Eldor Akmurzayev
13 июн 2022, 09:35
“Ювентус” марказий ҳимоячиси Жоржо Кьеллини фаолиятини АҚШда давом эттиради.

37 ёшли италиялик МЛС вакили “Лос-Анжелес Гэлакси” аъзосига айланди, дея хабар беради таниқли инсайдер Фабрицио Романо.

Кьеллини эркин агент сифатида туринликларни тарк этди. У 2005 йилдан 7,7 млн евро эвазига “Фиорентина”дан А Серия гранди сафига бориб қўшилган.

Айни вақт ҳимоячининг трансфер нархи 1,5 млн еврони ташкил этади. У якунланган мавсум Италия чемпионатида 21 та баҳсда қатнашиб, 2 та сариқ олди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano