Инс: "Погба "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши керак"

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2018, 10:59
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Пол Инснинг фикрича, инглиз жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба клубни тарк этиши керак.

"Погба МЮни январда тарк этиши ҳақидаги хабарлар мени ҳайрон қолдирмаяпти. Олдинроқ у инглиз клубида бахтли эканлигини айтган эди, аммо мен унинг бирорта сўзига ишонмайман.

Клуб Погбани қўйиб юбориш ҳақида ўйлаб кўриши лозим. Менимча, Поль "Манчестер Юнайтед"дан кетиши керак, бу икки томонни қониқтиради. Ҳозир Погба одамлар у ҳақида гапиришини хоҳлаяпти, эътиборни ўзига тортмоқчи" - дейди Инс.

Олдинроқ, Погба "Ювентус"га қайтишга рози бўлгани эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com