UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  0 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  3 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  9 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1

Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим" Янгиликлар

Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"

Иньиго Мартинес "Барселона"дан кетиш сабаблари ҳақида сўзлади.

Ҳимоячи Каталония клуби билан шартномасини бекор қилди ва "Ал Насср"га ўтди.

"Шартномам тугашига бир йил қолганди, мен 34 ёшдаман ва бундай имкониятлар пайдо бўлганда рад этиш қийин. Эҳтимол, агар шартномам бўйича кўпроқ вақт қолганида, кўпроқ ўйлаб кўрган бўлардим. Бундан ташқари, "Барселона"да катта маош олардим, оилам ҳам бундан мамнун эди.

Қарор қабул қилиш осон бўлмади, чунки хотиним ва қизларимни ҳам ўзим билан олиб кетаяпман, лекин аниқ айтишим мумкинки, шартнома муддати узоқроқ бўлганда, узоқроқ ўйлаган бўлардим.

Бундай таклифни кўрганда, ҳатто ишона олмадим. Ҳеч ким бундай шартномаларни кутмайди - ҳеч бўлмаганда мен. Бутун фаолиятим давомида футболда "оддий аскар" эдим, ҳаракат ва тер тўкиш эвазига юқорига кўтарилдим. Аммо бундай шартномани олганингда, у сени, ундан ҳам кўпроқ оилангни ҳайратда қолдиради.

Молиявий жиҳатдан бу лигани бошқалари билан таққослаб бўлмайди. Фаолиятимни ва "Барселона"га берганимни ҳисобга олиб, бу қадамни қўйишга қарор қилдим. Футболчининг фаолияти қисқа ва бундай имконият келганда йўқ дейиш қийин," - деди Иньиго.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика