

Маълумотларга кўра, Инфантино ФИФА маблағларини шахсий мақсадлари йўлида ишлатганликда айбланмоқда. Инфантино Чемпионлар лигаси финалига оиласи билан бориб келгани учун ишлатилган пуллар ким томонидан тўлангани номаълум. Миш-мишларга кўра, чипталарни россиялик олигарх сотиб олган. ФИФА бу маълумотга изоҳ бергани йўқ.



