Иньеста Неймар ҳақида: “Аввал у “Барселона”га керакми ё йўқ шуни билиш зарур”

Eldor Akmurzayev
9 янв 2020, 21:25
"Виссел Кобе" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ПСЖ форварди Неймарнинг “Барселона”га қайтиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

“Неймар – энг яхши ҳужумчилардан бири, нафақат ҳозирги кунда. Унинг қайтиши “Барселона” учун ажойиб трансфер бўларди. Бошқа томондан, аввал, у жамоага керакми ё йўқ шуни билиб олиш зарур. Менинг назлимда Неймар энг зўрлари қаторида ва унинг каталонияликлар сафига ўтиши эса яхшигина келишув ҳисобланади”, – 35 ёшли хавбек.

Аввалроқ, “кўк-анорранглилар” ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳам Неймарнинг “Барса”га келишига қарши эмаслигини билдирганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca