Иньеста: "Мен ва "Барселона" бир оқимда сузмаган пайтларимиз ҳам бўлган"

Aslanov Jasurbek
12 окт 2017, 11:14
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Каталония клуби билан шартномани узайтиришга шубҳаланмаган.

"Турли вазиятлар бўлган. Ҳеч қачон келиша олмаймиз деб ўйламаганман, аммо оғир вазиятлар ҳам бўлган. Уларнинг баъзиларини ошкор қилиб бўлмайди, бу ҳақида фақат яқинларим билишади. Қалбимга оғир ботганлари ҳам бўлган. "Барселона" ва мен бир оқимда сузмаган пайтларимиз ёдимда. Шовқин бўлишини истамаганман ва клубнинг вазиятини тушунганман. Одамлар вазиятдан фойдаланиб, жанжал чиқармоқчи бўлишган" - дейди Иньеста.

Иньеста "Барселона" билан бир умрлик шартнома имзолади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Catalunya Radio