

Иньеста 80-дақиқада Андре Гомеш ўрнига майдонга тушди ва "Барселона" таркибида ЛаЛигадаги 400-учрашувини ўтказди.

"Барселона" сафида Испания чемпионати ўйинларида майдонга тушиш бўйича Хави етакчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида 505 та баҳс бор. Кейинги ўринларни Иньеста (400 та) ва Пуйоль эгаллаб туришибди (392 та).


