Иньеста: "Диего Коста Испания терма жамоасида ўйнай олади"
10 окт 2013 14:44
Янгиликлар
Иньеста: "Диего Коста Испания терма жамоасида ўйнай олади"
"Барселона" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста миллий терма жамоага "Атлетико" ҳужумчиси Диего Костанинг таклиф этилишига қарши эмас.
– Агар Диего Коста Испания термасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритса ва мураббий унга ишонса, буни ёмон томони йўқ, – дейди Иньеста Marca нашрига.
– Футболчи сифатида у юқори сермаҳсулликни намойиш этмоқда. У жамоага тезда киришиб кета олади.
Мичу ва Морено жамоага қай тарзда мослашишди? Ўйлашимча, уларга барчаси ёқмоқда. Бу футболчилар терма жамоада ўйнашга лойиқлар. Барчамиз терма жамоанинг ЖЧга чиқиши учун охирги қадамни ташлашимиз керак. Бразилияга бориб яна бир бора соврин учун курашишни барча истамоқда.

championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар