

У ўз кучини Каталония клубида синаб кўрмоқчи. Аммо, бу ҳали орзу. Сабаби Иньеста ҳали ҳам "Виссел Кобе"да ўйинчи сифатида фаолият юритмоқда.
"Мураббийлик мавзуси мени жуда қизиқтиради. Ҳаётимнинг қайсидир қисмида "Барселона"га қайтишга қарши эмасман. Бироқ булар назарий тахминлардир. Ҳозир эса футбол ўйнашни давом эттираман", - дейди Иньеста.
Эслатиб ўтамиз, Андрес Иньеста 2002-2018 йиллар давомида "Барселона" шарафини ҳимоя қилган.



