Индзаги: "Интер" вазиятлардан самаралироқ фойдаланиши керак. Афсуски, керак пайтда ўйинни "ўлдира" олмадик
04 ноя 2024 10:32
Янгиликлар
Индзаги: "Интер" вазиятлардан самаралироқ фойдаланиши керак. Афсуски, керак пайтда ўйинни "ўлдира" олмадик
Симоне Индзаги "Венеция" устидан қозонилган ғалабага (1:0) изоҳ берди.
"Биз яратаётган вазиятларимиздан унумлироқ фойдаланишимиз керак. Тўғрисини айтаман, Мхитарян ва Тюрам ўта қулай имкониятларни кўкка совурган бўлса ҳам, жамоани ажойиб биринчи бўлим учун табрикладим. Ўйлашимча, ўша вазиятлардан ҳеч бўлмаса биттасида гол уриб олганимизда, ўйин биз учун анча осон кечарди.
Танаффусдан кейин "Венеция" ўзгаришларни амалга оширди ва биздан фаолроқ ҳаракат қилиб, вазиятлар ярата бошлади. Шундай бўлса ҳам биринчи голни биз урдик, афсус, ундан кейин ўйинни "ўлдира" олмадик – натижа аниқ бўлмаган бу каби ҳолатларда вазият жуда тез ўзгариб кетиши мумкин", – деди "Интер" устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар