Индонезия клуби охирги дақиқаларда 12-футболчини майдонга туширди
24 дек 2024 15:23
Янгиликлар
Индонезия клуби охирги дақиқаларда 12-футболчини майдонга туширди
Индонезиянинг "ПСМ Макассар" клуби "Барито Путера"га қарши баҳсда айёрликка қўл урди.
Сўнгги дақиқаларга келиб, "ПСМ Макассар" 3:2 ҳисобида олдинда бораётганди. Ғалабани қўлдан бой бермаслик мақсадида жамоа ҳеч кимга сездирмай 12-футболчини майдонга тушириб юборди ва чиндан ҳам ҳакамлар бригадаси буни сезмай қолади. Натижада, айёрлик иш бериб, учрашувда ҳисоб ўзгармайди.
Бироқ рақиб жамоа вакиллари ўйиндан сўнг фото ва видео исботларни тақдим этиб, "Макассар" ноҳақ ғалаба қозонгани бўйича ариза топширади. Ҳозирча бу борада расмий қарор чиқарилмаган, лекин катта эҳтимол билан ""ПСМ Макассар"га техник мағлубият (0:3) ёзилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар