Индонезия чемпионатидаги учрашувдан кейин 130 га яқин киши тартибсизликлар туфайли вафот этди

Eldor Akmurzayev
2 окт 2022, 08:55
Индонезия юқори дивизиони 11-турида кўнгилсиз ҳодиса юз берди.

“Арема” ўз майдонида “Персебая”ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари хабарига кўра, мағлуб бўлган жамоа мухлислари трибунадан майдонга чиқиб кетган. Полиция эса уларни тинчлантириш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган ва бу оқибатда ишқибозлар орасида тиқилинч ҳамда бўғилиш ҳолатларини юзага келтирган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тартибсизликлар натижасида 129 киши ҳалок бўлган ва 180 нафари турли даражада жароҳат олган.

Қайд этилишича, юз берган ҳодиса туфайли мамлакатда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилган.


Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: CNN Indonesia