UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  214 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  15 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  6 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Инчеондан ёзамиз. 18-кун кундалиги. Бокс деганлари шунақа бўлар экан... Янгиликлар

Инчеондан ёзамиз. 18-кун кундалиги. Бокс деганлари шунақа бўлар экан...

Яна бир кун ва менинг Инчеондаги миссиям тугайди. Очиғини айтаман, ёпилиш маросимига бориш ниятим йўқ.
Сабаблари кўп, аввало футбол, кейин боксдаги муваффақиятсизлик. Балки четдан билинмас, аммо ичида яшар экансиз, аламингиздан ёрилай дейсиз. Аъло кайфият билан боксга йўл олдик. Медалларимиз сонини ҳеч бўлмаса 10тага етказишни мақсад қилган эдик. Ҳеч бўлмаса икки жангнинг бирида ғалаба қозонишимизга ишонган эдик.
Бокс аренасидамиз, биринчи жангда Қозоғистон – Жанубий Корея тўқнашуви. Корейсларнинг биронта бокси бўлмадики, бетараф мухлислар қарсак чалган. Ҳар доим норозилик. Мусобақа олдидан кимда ким олтин медални қўлга киритса, 50 000 АҚШ доллари ва ҳарбий хизматдан озод қилиниш қонунан белгилаб қўйилган экан. Шунинг учун мезбонлар имкон қадар олтинларга эгалик қилишга ҳаракат қилдилар.

Биринчи финалда қозоғистонлик мағлубиятга учради, бу биз учун ёмон эди. Сабаби, финалдаги рақибимиз Шаҳобиддин Зоиров 52 кг вазнда қўшнимиз Илёс Сулаймоновга қарши рингга чиқди. Бу жангда рақибимизнинг кичик устунлиги сезилди ва у ғалаба қозонди. Кўп ўтмай рингга Исроил Мадримов яна бир қозоғистонлик боксчи Данияр Елауссиновга қарши жангга киришди. Ташаббус эса бу баҳсда тўлиқлигича бизда бўлди. Иккинчи раундга келиб Елауссинов чарчаб бўлган эди.



Мураббийларимиз бундан фойдаланиш кераклигини бот-бот такрорладилар. Афсуски, учрашув ҳакамлари ғалабани яна қўшниларимизга бериб юбордилар. Якунда  Қозоғистон ўзи иштирок этган 7та финалнинг 6тасида олтин медални қўлга киритди. Худди биз каби 10 нафар боксчи билан мусобақага ташриф буюрган Қозоғистон терма жамоасининг барча аъзолари медал олдилар. 6та олтин, 2тадан кумуш ва бронза.



Табиийки кайфиятим тушиб кетди. Шаҳобиддин Зоировни тақдирлаш маросимини олдимда, кейинги тақдирлашларни кутмай медиа марказга кетдим. Сабаби, бундай адолатсиз байрамларни кўра олмасдим. Асабларим бузилса бузилардики, бировнинг байрамига шерик бўлишга ўзимда куч йўқ эди.

Медиа марказга  ташриф буюрдим ва “Никон”дан олган ижара фотоаппаратларини топширдим. Ва уларга катта раҳмат деб, дунёдаги энг зўр ташкилот эканликларини айтдим. Медиа марказдаги ишларимни битира бошладим. Ташкилотчилар томонидан ижарага берилган барча нарсаларни топшириб, кетаман деб турганимда Анвар акам келиб турган эканлар. Кеча бир юзер “Анвар ака, Анвар ака дейсиз, ким у Анвар ака”, - деб савол берди. Келинг, шу жойига Анвар акам ҳақида қисқача ахборот бериб ўтсам.

Анвар ака бу йил роппа-роса 50 ёшга тўлдилар. Уларни Фэйсбукимда суратлари билан табриклаган эдим. Фэйсбукда дўстларим бўлса, бу ҳақда биладилар. Худди мен каби устозим ҳам жуда ҳам ёшлигидан фотожурналистикага кириб келганлар. У пайтда бу касб анча оғир бўлган. Оқ-қора рангдаги фотоаппаратлар, бўлиб ҳам плёнкада. Биттада кадрни эплаб олсангиз, олдингиз, бўлмаса “ухладингиз”. Мана шундай мактабни босиб ўтган Анвар ака, илк маротаба 2000 йили Сиднейда бўлиб ўтган жаҳон олимпиадасида дебют қилган. Ҳозиргача уларнинг ҳисобларидаги олимпиадалар сони 4та, худди шунча Осиё ўйинларида ҳам мунтазам иштирок этиб келадилар. Юқсин, юқсин деб илк профессионал фотоаппаратимни айнан улардан олганман.



Фотожурналистиканинг ҳам нозик томонлари бор, мен айнан шу ерида ҳам устозга ёлчиганимдан хурсандман. Кетиш олдидан Анвар акам билан эсдалик учун суратга тушдик. Шу тариқа Осиё ўйинларидаги миссиямиз ўз якунига етди.  Тошкентга боргач, мусобақа учун умумий кундаликни ёзишни мақсад қилдим. Тезроқ ёзмасам бўлмайди, боиси яна ваъда қилган совғамни сизларга тақдим этишим керак. Менимча шу икки ҳафтани сайтимиз билан ўтказганлар зерикмадилар.
Кундалик узун бўлмади, боиси қайтишга тайёргарлик кўриш керак. “Темир хотинда” айтади-ку, “Қумрини соғиндим”! Тўғрисини айтсам, Ўзбекистонни соғиндим. Ишонинг, бунақа мамлакат ҳеч қаерда йўқ! Шундай экан, унинг қадрига етайлик!

Нодирхўжа Юлдашев
3 октябрь. Инчеон, Жанубий Корея
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика