UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  5 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  19 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Инчеон-2014. Спортчиларимизнинг кечаги иштироки Янгиликлар

Инчеон-2014. Спортчиларимизнинг кечаги иштироки

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг саккизинчи куни ўзбекистонлик спортчилар бир нечта спорт турларида ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.
Жумладан, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган мусобақаларда юртимиз спортчилари муваффақиятли одимлашди.



Ўз йўналишдарида Вадим Меньков, Алексей Мачалов, Сергей Борзов, Вячеслав Горн, Эрнест Эрназаров, Александр Тропин, Мирзиёд Ҳожиев, Серик Мирбеков, Герасим Кочнев, Ольга Умаралиева, Ксения Калинина ва Виктория Осокина финал босқич йўлланмасини қўлга киритишди. Энди бу спортчиларимиз медаллар учун курашишади. Эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов илк олтин медални тақдим этди.



Медал кутаётганимиз – енгил атлетика бўйича ўтказилган мусобақаларда Ситора Ҳамидова 10 минг метр масофага югуриш баҳсларида 32 дақиқа 12.54 сония натижа билан 4-ўринни эгаллади. Ядро улоқтиришда Сафия Бурханова 16.95 метр натижа билан 5-ўринни банд этди. Босқон улоқтиришда Сухроб Хўжаев 71.43 метр натижа билан 5-ўрин билан кифояланди.

Хабар берганимиздек, велошоссе баҳсларида ҳамюртимиз Муроджон Холмуродов бешинчи натижани қайд этди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика