UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:35Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  3 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  15 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0

Империянинг қулашими ёки вақтинчалик қийинчиликлар? Янгиликлар

Империянинг қулашими ёки вақтинчалик қийинчиликлар?

Теглар :  Барселона
"Барселона" сўнгги бир нечта учрашувларда кўплаб мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилишга улгурди.

Пашшадан фил ясашни ҳамма яхши билади. Каталония клубининг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиши, Примеродаги кетма-кет мағлубиятлардан сўнг, баъзи мухлислар уч бошли аждаҳо ҳалок бўлди, жаҳоннинг энг яхши жамоаси йўқ бўлди деб ўйлашмоқда. Аммо келинг, буни ҳис-туйғуларсиз таҳлил қилишга уриниб кўрамиз.

"Реал"дан учралган мағлубият кўк-анорранглилар омадсизликларининг бошланиши деб ўйлаяпсизми? Шошилманг. "Классико"лар доимо шундай ўтган. Рақиб қандай вазиятда бўлишидан қатъий назар, улар доимо жаҳоннинг энг кучли уч жамоасидан бири бўлиб қолаверади. Бундан ташқари, Зинедин Зидан қўл остидаги "қаймоқранглилар" яхши натижалар қайд эта бошлади. Рафа Бенитес пайтидаги каби турли можаролар камайди. Шундай экан, нега жаҳоннинг энг яхши жамоаларининг биридан учралган мағлубият ўзгача аҳамият касб этиши керак?


Майли, "Реал"ни бир четга суриб турайлик. Ички чемпионатдаги кейинги баҳс яна бир мағлубият билан якунланди. Бу сафар "Реал Сосьедад"дан. Сан-Себастьянда каталонияликлар жуда қийналишини кўпчилик билмаслиги мумкин, аммо бу икки жамоа ўртасидаги баҳслар статистикасига қарайдиган бўлсак, бу омадсизликда ажабланарли ҳеч нарса йўқ. "Барселона" "Реал Сосьедад" майдонида ўтказган сўнгги олти учрашувларда... 1 очко... ҳа, бор-йўғи 1 очко ишлаб олган. Сўнгги икки учрашув бир хил ҳисоб билан якунланган - 1:0. Ҳали ҳам Примеродаги иккинчи мағлубиятни катта омадсизликнинг бошланиши деб ҳисоблайсизми?

Энди, "Барселона"нинг лойга юзи билан йиқилганига эътибор берамиз. "Барселона" "Атлетико"га қарши кечган Испания чемпионатининг сўнгги икки мавсумдаги учрашувларида бор-йўғи бир маротаба ғалаба қозона олмаган. Лекин Чемпионлар лигасида каталонияликлар икки йил муқаддам айнан чорак финалда пойтахт клуби туфайли ярим финалга йўлланма ола билмаган. "Барса"нинг миллий биринчиликда "Атлетико" устидан қозонган беш ғалабаси бор-йўғи бир тўп фарқи билан амалга оширилган. Диего Симеонега доимо бироз маҳорат етишмай қоларди.

Омадсизлик кўпроқ ҳужумдаги триода ёққол кўзга ташланади ва бу каталонияликларнинг асосий муаммосига айланди. Тан олиш керак, "Барселона" сафидаги жанубий америкаликларнинг ўйинлари тақвисми жуда зиқ эди: Ўтган йилги требл, Америка Кубоги, халқаро ўртоқлик учрашувлари. Демак, жамоа етакчилари икки мавсумдан бери таътилларсиз тўп тепмоқда. Хатто энг кучли спортчиларда ҳам бундай жадвал туфайли "батарейкалари ўтириб қолади".

Айтганча, Неймарга ҳамдард бўлишдан бошқа иложимиз йўқ, чунки уни кириб келаётган ёзда ҳам тинч қўшимоқчи эмас. Уни Олимпиада қатнашишини сўрашяпти. МСН триосида айнан Неймар чарчагани кўзга ташланиб турибди. Бироз таътилдан сўнг у яна ўзига келиб олиши мумкин, аммо шу таътилни қачон олади? Испания чемпионатидаги таъқибчилар эса "Барса"га деярли етиб олди.


Бу вазиятда мураббий асосий ролда бўлиши керак. Айнан ҳозир Луис Энрике қанчалик кучли мураббий эканлигини билиб олишимиз мумкин. Собиқ ярим ҳимоячи Каталония клубига келгунига қадар "Рома" ва "Сельта"да ишлаган. Италияда унинг ишлари юришмади: Жамоа Европа лигаси билан хайрлашди, Италия Кубогида "Ювентус" туфайли турнирни тарк этишди. Мутахассис ўша мавсумда тўрт маротаба кетма-кет учта ғалабасиз серияли натижани қайд этди. Мураббийнинг ватанидаги ишлари яхши таассурот қолдирди ва уни "Барселона"га чақиришди, аммо биз ҳозир ҳам Луис Энрикени муаммоли вазиятда қандай ҳаракат қилишини билмаймиз.


Энрике Серхио Бускетсни рақиб босимидан қандай қутқариш ҳақида ўйлаши керак. Испаниялик таянч ярим ҳимоячисининг "Барселона" ҳужумларидаги роли жуда катта. Эътибор беринг: Янник Карраско Бускетсга тез-тез прессинг уюштирди ва каталонияликнинг ҳужум ташкил қилишига ҳалақит берди. Январдаги баҳсда шунга ўхшаш ролни Гризманн бажарган эди, декабрда эса "Депортиво" айнан шу жиҳат туфайли "Камп Ноу"да дурангга эришган. Бошқа клублар ҳам чемпионларнинг марказий чизиғига босим уюштиришга уринишмоқда.


Лионель Мессида эса 2010 йилдан бери бундай голсиз серия узоқ давом этмаган эди. Фаолияти давомидаги 500-гол унга жуда катта таъсир ўтказганига ишониш қийин. Аргентиналик 452 дақиқа давомида рақиб дарвозасини ишғол эта олмади, аммо бу шунчалик эътиборли жиҳатмиди? Апрель ойида унинг фойдалилик коэффициенти доимо пасайган: 2014 йилда у 420 дақиқа гол урмаган, 2015 йилда - 362 дақиқа.

Хулоса қиладиган бўлсак, каталонияликларнинг муаммоси жуда катта эмас ва уларнинг ҳар бирига оддий сабаб бор. Омадсизликлар давом этса катта ҳарфлар билан ёзиладиган бўрттирма мақолалар чоп этилаверади, аммо бунинг ҳаммаси тез унутилади. Бу қачонгача давом этишини билмаймиз, лекин ушбу вазият қуёш ботиши ва тонгда яна чарақлаб туришига ўхшайди.


Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика