Иммобиле жароҳат олди

Оқил Абдубарноев
16 окт 2022, 23:41
“Лацио” сардори ва етакчиси Чиро Иммобиле Италия чемпионати доирасида “Удинезе”га қарши ўйинда атиги ярим соат ўйнади.

Ҳужумчининг оёқ мушаклари шикастланди. Иммобилени йўқотиш "Лацио" учун жиддий зарба бўлиши мумкин. 2022/2023 йилги мавсумда 32 ёшли форвард Рим жамоаси сафида Италия чемпионати ва Европа лигасида жами 14 учрашувда 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, А Серия доирасидаги “Лацио” – “Удинезе” учрашуви 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланди. Маурицио Сарри бошчилигидаги “бургутлар” ҳозирда турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Football Italia